Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

эмас, балки лафзнинг умумийлигига эътибор берилади. Қуръон нозил бўлганидан қиёмат кунигача инсониятнинг ҳаммасини шунга ўхшаш мўъжиза келтиришга чақиради. Шунинг учун Қуръон пайғамбар с.а.в. даврларидаги арабларнинг ўзигагина ёки ҳар бир замон ва макондаги арабларга тегишли мўъжиза эмас, балки бутун инсоният учун хос мўъжизадир. Қуръондаги хитоб бутун инсониятга қаратилган:


وَمَا أَرْسَلْنَاكَ إِلاَّ كَافَّةً لِلنَّاسِ
– „(Эй Муҳаммад), Биз сизни шак-шубҳасиз, барча одамларга юбордик. [34:28]


وَادْعُوا مَنِ اسْتَطَعْتُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ
– „Оллоҳдан ўзга кучингиз етган барча бутларни (ёрдамга) чорлаб… “. [10:38]


Бу чорлов оятлари умумий бўлиб, бутун инсониятга тегишли. Бундан ташқари, Қуръон инсу жинларнинг ожизлиги ҳақида хабар берган. Оллоҳ Таоло дейди:


قُلْ لَئِنِ اجْتَمَعَتِ الإِنسُ وَالْجِنُّ عَلَى أَنْ يَأْتُوا بِمِثْلِ هَذَا الْقُرْآنِ لاَ يَأْتُونَ بِمِثْلِهِ
– „Айтинг: «Қасамки, агар бор инсу жин мана шу Қуръоннинг ўхшашини келтириш йўлида бирлашсалар-да, унинг ўхшашини келтира олмаслар»“.                                                                                                 [17:88]


Қуръоннинг ўзигагина хос бўлган иш сабабли араблар ҳам, бутун инсоният ҳам унга ўхшаш мўъжиза келтиришдан ожиз қолишди. Араблар Қуръон эшитишганда, унинг балоғат сеҳридан таъсирланиб, уни тинглашга ошиқардилар. Ҳатто Валид ибн Муғира Расулуллоҳ с.а.в.нинг Қуръон ўқиётганларини эшитиб, одамларга шундай деган: «Оллоҳга қасамки, сизларнинг ичингизда мендан кўра кўпроқ шеър, унинг вазнларини ва қасидаларни биладиган киши йўқ. Унинг (Муҳаммаднинг) гапираётганлари буларнинг бирортасига ўхшамайди. Оллоҳга қасамки, гапираётган гапининг жозибаси бор, унда ўзига тортувчи сеҳр бор. Унинг усти барглар билан ўралган (яъни мевали), ости эса серҳосилдир. У олийдир, ундан аълоси бўлмайди». Валид бу гапларни гапиришига қарамай, иймон келтирмади ва ўз куфрида маҳкам турди. Инсонни ожиз қолдириш Қуръоннинг ўзидандир. Чунки уни эшитганлар ҳам, қиёмат кунигача эшитадиганлар ҳам ундан бирор жумлани эшитишлари биланоқ таъсир қувватидан ва балоғатининг етуклигидан ҳайрону лол бўлиб қоладилар. Қуръон оятлари худди шундай ўқилади. Унинг лафзлари, услублари ва ифодалари инсонни ҳис туйғуларига таъсир қилиб, ўзига жалб этади.


Қуръоннинг ожиз қолдириш қуввати унинг фасоҳати, балоғати ва инсонни лол қолдирувчи даражага кўтарилишида яққол кўзга ташланади. Унинг мўъжизаси Қуръоннинг услубида намоён бўлади. Чунки унинг услубидаги равшанлик ва мафтункорликдан бутун инсоният ожиз қолади.

 

Услуб бу чиройли лафзларда тартибланган маънолардир, ёки маъноларни ифодалаш учун луғавий иборалар билан ифодалаш воситасидир. Услубнинг

 

115-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260